Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги мутахассислари “CАBI”сертификатини қoлга киритди

02.08.2022

Иқлим oзгариши ва бошқа кўплаб омиллар сабаб ўсимликлар касалликлари ҳам эволюция қилмоқда. Флора оламида инфекцион касалликлар, замбуруғлар ва вируслар янгилик эмас. Ўсимликларда ҳаёт кечирадиган ушбу организмлар вегетация даврини нормал кечишига тўсқинлик қилади ва ҳосилдорликнинг пасайишига олиб келади. Бу йўналишда янги инновацион усуллар, илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ходимлари Буюк Британияда малака ошираётгани ҳақида хабар қилган эдик.

Малака ошириш курслари доирасида мутахассислар Лондондаги Табиий тарих музейида ҳам бўлдилар. Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, ушбу музей Буюк Британиянинг энг йирик музейларидан бири бўлиб, бу ерда ботаника бўйича 70 миллиондан ортиқ намуналар сақланиб келинади. Шунингдек, зоология бўлимидаги 55 миллиондан ортиқ экпонатларнинг яримини ҳашаротлар ташкил этади.

Малака ошириш курслари доирасидаги яна бир объект табиий ресурслардан самарали барқарор фойдаланиш бўйича тадқиқотлар ўтказувчи “FERA” – Озиқ-овқат ва атроф-муҳитни кузатиш агентлиги бўлди. Ўзбекистонлик мутахассислар 100 йиллик тарихга эга ташкилотнинг фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Малака ошириш курслари якуни бўйича “CАBI”- Қишлоқ хўжалиги ва биология фанлари халқаро маркази раҳбарлари иштирокида учрашув ўтказилиб, 11 нафар мутахассисга сертификатлар топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2 ҳафта давомида Агентлик ходимлари, шу жумладан Марказий фитосанитария лабораторияси мутахассислари ўсимликлар зараркунандалари, яъни вируслар, замбуруғлар ва бошқа ўсимлик касалликлари ҳамда лаборатория диагностикаси бўйича британиялик ҳамкасблари билан тажриба алмашдилар.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x