ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ – “ҲОСИЛ БАЙРАМИ”

09.12.2022
Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни – “Ҳосил байрами” муносабати билан аграр тармоқ меҳнаткашларининг мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги фидокорона меҳнатини муносиб қадрлаш ва улуғлаш, маънавий ва моддий жиҳатдан рағбатлантириш мақсадида байрам тадбири ўтказилади
Тадбир 2022-йил 11-декабр куни соат 10:00 дан 17:00 гача бўлиб ўтади.
Манзил: «Ўзэкспомарказ»
Тадбир давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазма-ярмаркалари, маънавий-маърифий ва маданий, хайрия тадбирлари, оммавий спорт турлари бўйича мусобақалар, кўрик-танловлар ташкил этилмоқда.
Шунингдек, тадбирда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан турли мавзуларда давра суҳбатлари, тренинглар ва соҳа вакиллари учрашувлари ҳам бўлиб ўтади.

Ҳаммани ушбу тадбирга таклиф этамиз.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x