Қишлоқ аёллари қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирига жалб этилмоқда

10.04.2023

Ўзбекистон агро ахборот инновация маркази томонидан амалга оширилаётган “Қишлоқ аёлларини лидер фермер аёллар орқали қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирига жалб этиш ва уларнинг турмуш даражасини яхшилаш” лойиҳаси АҚШ нинг Ўзбекистондаги элчихонасининг Кичик Грантлар дастури томонидан молиялаштирилган. Ушбу лойиханинг мақсади Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидаги қишлоқ аёлларини лидер фермер аёллар билан боғлаш ва улар орқали даромади паст, кам таъминланган аёлларга кўмаклашиш, аёлларга қишлоқ шароитида томорқасидан самарали фойдаланиш, иссиқхона хўжаликлари, чорвачилик, паррандачилик ва бошқа фаолият билан шуғулланиш орқали қўшимча даромад топиш ва турмуш даражасини яхшилашдир.

Лойиха ходимлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан тавсия этилган Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги лидер фермер аёллар билан учрашиб, уларни ушбу лойиҳа мақсади билан таништириб, лойиҳага жалб этиладиган лидер фермер аёлларнинг вазифалари ва улар бажариши керак бўлган вазифалар билан уларни таништириб ўтишти, келгусидаги лойиҳа тадбирлари ва семинар-тренингларда фаол иштирок этишларини тушунтириб ўтишди.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x