ДЕФОЛИАЦИЯ

5 февраля, 2022

ДЕФОЛИАЦИЯ, баргсизлантириш – кўчатзорлардаги кўчатлар тўқималарининг пишишини тезлаштириш мақсадида уларни қазиб олишдан олдин баргларини сунъий йўл би¬лан тўктириш ёки олиб ташлаш. Кўпинча кимёвий Д. (ўсимликларга химикатлар пуркаш) усули қўлланилади. Масалан, олма учун магний хлорат эритмаси (0, 6-0, 75% ли), грамаксон эритмаси (0, 7-0, 8% ли), ам¬миакли селитра эритмаси (10-15% ли); нок учун грамаксон эритмаси (0, 8-0, 9% ли) ва ҳ. к. пуркалади. Д. нинг қулай вақти кўчат казиб олиш¬дан 20-25 кун олдин; эритма сарфи 1000 л/га гача. Д. пахтачиликда ҳам кенг қўлланилади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x