ТОК ТУПЛАРИНИ КЎММАСДАН ЎСТИРИШ – очиқ майдонларда ток тупларини қишга тупроққа кўммасдан ўстириш усули. Қиш ойларида совуқ -15-16ºС дан юқори бўлмаган минтақаларда қўлланилади. Ўзбекистоннинг жанубий районлари, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон каби мамлакатларда кўпроқ учрайди. Асосан қишки совуққа чидамсизроқ навлар (Баян ширей, Алеатико, Хусайни, Нимранг, Сурхак китабский каби) экилгани мақул.