КАМҲАСТАК, магалеб олчаси – раънодошларнинг гилослар туркумига мансуб ёввойи олхўри. Ўрта Осиё тоғлари, Молдова, Қрим, Кавказ ва бошқа жойларда ўсади. Меваси майда, аччиқ. Гилос, олча учун пайвандтаг сифатида фойдаланилади. Манзарали ўсимлик сифатида ҳам экилади.