АГРОТЕХНИКА – ток, мевали ва бошқа ўсимликларни ўстириш, улардан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш учун қўлланиладиган тадбирлар йиғиндиси. А. тадбирларини ишлаб чиқиш ва уларни қўллашда мевали ўсимликлар, ток навларининг биологик хусусиятлари, улар экиладиган жой шароити (иқлими, тупроғи) инобатга олинади. Ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш ҳам А. га мансуб.