кимёвий элемент; ўсимликлар ҳаётида муҳим рол ўйнайди. Мевали ўсимликларга, токнинг гуллаши, уруғланишига ижо¬бий таъсир кўрсатади, мева таркибида қанд ва витаминлар миқдорини оширади. Тупроқда Б. етишмаганда ўсимлик суст ўсади, барглари сарғаяди, бужмаяди, тўкилади, мевалар пўкаклашади, ёрилади ва ҳ. к. Б. бор кислота, ўтин кули, гўнгда кўп.