ДЛИНА ОБРЕЗКИ

5 февраля, 2022

КЕСИШ УЗУНЛИГИ – мевали дарахтлар ва токни кесиш вақтида ҳар бир дарахт ва ток тупида қолдириладиган бир йиллик новдаларнинг узунлиги. Ҳосилга кирган токларда туплар¬да қолдириладиган куртаклар сони билан ифодаланади. К. у. мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда, масалан, токнинг ёши, аҳволи, на¬вига қараб турли узунликда: калта кесишда 4-6, ўртача кесишда 8-12, узун кесишда 16-20 куртак (кучли ўсувчи хўраки навларда) кесилади. Уч ёшгача бўлган ёш ток туплари новдалари калта кесилади. Мевали да¬рахтлар новдаларини кесишнинг ўзига хос қонун-қоидалари бор. Ма¬салан, катта ёшдаги шафтоли новдаси 50-80 см, ўрик, олхўри, беҳиники 30-70 см, олма, нок, олчаники 30-50 см узунликда кесилади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x