ГАБИТУС, қиёфа — мевали дарахт ва токнинг, умуман ўсимликнинг ташқи кўриниши, қиёфаси. Г. дарахт тури, нави, ўсиш кучи, шохланиши, шох ва новдаларнинг жойлашиши каби хусусият¬ларга боғлиқ. Токда қатъий Г. йўқ. Кўп йиллик лиана, ўсиш шароитига қараб турли шаклга кириши мумкин.