ГЕРБИЦИДЫ

5 февраля, 2022

ГЕРБИЦИДЛАР — бегона ўтларга қарши ишлати¬ладиган кимёвий моддалар. Таъсир кўрсатиш хусусиятига кўра, Г. нинг танлаб таъсир этувчи (бир турдаги ўсимликларга таъсир этувчи) ҳамда ялпи таъсир этувчи (барча турдаги ўсимликларга таъсир этувчи) хил¬лари бор. Бир ва кўп йиллик бошоқли ўтлар (ажриқ, буғдойиқ ва ҳ. к.)ни йўқотишда далапон (4-8 кг. га), каргард (7, 5-10 кг. га), раундап (1, 4-3, 6 кг. га), бир йиллик бошоқли ва икки паллали ўтларни йўқотишда си¬мазин (2, 5-7 кг. га), диурон (2, 4-4 кг. га), шунингдек утал (36%ли сувли эритмаси, 2-4 л. га), аммоний глифосфат (0, 6-1, 44 кг. га) каби хиллари ишлатилади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x