ГОЛОДАНИЕ ПЛОДОВЫХ РАСТЕНИЙ И ВИНОГРАДА

5 февраля, 2022

МЕ¬ВАЛИ ЎСИМЛИКЛАР ВА ТОКНИНГ ОЧИҚИШИ — айрим мине¬рал озиқ моддаларнинг мевали ўсимликлар ва токда батамом ёки қисман бўлмаслиги ва ёки уларни ўзлаштириш жараёнининг бузил¬гани оқибатида келиб чиқадиган ҳолат. Ўсимликларнинг ўсиб ривож-ланиши, ҳосилдорлиги ва ҳосили сифатига азот, фосфор, калий, кул, темир, магний, кальций каби минерал ва бор, марганец, руҳ, цинк каби микро элементларнинг таъсири катта. Энг асосий ва зарур озиқлар азот, фософор ва калийдир. Масалан, азот етишмаганда барглар ран¬ги очаради, бевақт тўкилади, ўсимлик яхши ривожланмайди, ток нов-даларида калта бўғимлик пайдо бўлади ва новдалар ингичка ўсади ва ҳ. к. Фосфор етишмаганда ўсимлик суст ўсади, мева ва ғужумлар май-далашади, аммо барглар тўқ яшиллигича қолади. Калий етишмаган¬да ўсимликнинг ривожланиши сустлашади, ёруққа таъсирчан бўлиб, қуёш нуридан зарарланади, барглар сарғайиб, буришади ва четлари пастга қараб буралади, мева ва узумда қанд моддасининг тўпланишига салбий таъсир кўрсатади ва ҳ. к.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x