ИЗМЕНЧИВОСТЬ

5 февраля, 2022

ЎЗГАРУВЧАНЛИК – организмларнинг жинси, ёши кабилардан қатъий назар, ташқи муҳит таъсирида муайян типдан ёки турдан фарқ қилувчи янги белгилар ҳосил қилиш ёки ўзгариш ху¬сусияти. Шартли тарзда ирсий ёки генотипик ўзгарувчанлик ҳамда но¬ирсий ёки фенотипик ўзгарувчанликка бўлинади. Ирсий ўзгарувчанлик организмда генотипнинг ўзгариши ва бир қатор авлодларда сақланиб қоладиган қандайдир белги ёки хусусиятнинг ўзгариши билан харак¬терланади. Ноирсий ўзгарувчанликда эса, организмда қандайдир бел¬ги ва хусусиятлар ўзгариши мумкин, аммо улар генотипга алоқадор бўлмайди ва жинсий кўпайишда авлодга ўтмайди.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x