ЛИМОН

5 февраля, 2022

ЛИМОН – рутадошларга мансуб доим яшил мева¬ли дарахт ёки бута. Шох-шаббаси тарвақайлаб ўсади. Шохлари эла¬стик, кўпинча тиканли. Барглари чўзиқроқ, яшил, ялтироқ, гуллари оқ. меваси тухумсимон, ўртача ва йирик (50 г дан 2 кг гача), пўсти оч сариқдан тўқ сариққача, юпқа ёки қалин; эти серсув, нордон, айрим¬лари нордон-ширин. Таркибида инсон организми учун зарур бўлган органик кислоталар, С, В1, В2, Р каби витаминлар ва бошқа модда¬лар, шунингдек, эфир мойи бор. Вегетатив усулда кўпаяди. Асосан иссиқхоналарда, шунингдек, уй шароитида ҳам ўстирилади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x