ВИНОДЕЛИЕ

5 февраля, 2022

ВИНОЧИЛИК – узум, мева ва резавор мевалар¬дан спиртли бижғитиш йўли билан вино тайёрлаш. Озиқ-овқат са¬ноатининг узум винолари, шампан виноси, коньяк ишлаб чиқарувчи тармоғи. Бирламчи (дастлабки) В. (узумни қайта ишлаб виноматери¬ал тайёрлаш) ва иккиламчи В. (тайёрлаган виноматериалларни қайта ишлаш, уларни маълум муддат сақлаш, идишларга қуйиш, сақлаш ва тарқатиш) бўлади. Қайта ишлашга мўлжалланган узум навлари (асосан техник ёки винобоп навлар) техник пишиқлик даврида (қанд ва кисло¬талар миқдори талаб даражасига етганда) терилади. Ҳосил битта ампе-лографик навга хос, тоза ва соғлом бўлиши лозим. Бошқа навлар ара-лашмаси 15%гача бўлишига йўл қўйилиши мумкин. Узум нави, ранги¬га қараб оқ ва қизил винолар тайёрланади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x