ЗАГОТОВКА ЧЕРЕНКОВ

5 февраля, 2022

ҚАЛАМЧАЛАР ТАЙЁРЛАШ – веге¬татив йўл билан кўчат етиштириш мақсадида комплекс тарзда амал¬га ошириладиган агротехника усули. Токзорда, асосан кузда, ток ке¬сиш вақтида тайёрланади. Қаламчалар соғлом, яхши пишиб етилган новдалардан 50-60 см узунликда тайёрланиб, йўғонлиги кучли ўсувчи ҳўраки навларда 6-13 мм, винобоп навларники эса 5-10 мм, бўғим оралиғи 5-15 см. бўлиши лозим. Кузда тайёрланган қаламчалар 100 ёки 200 тадан боғланиб, махсус ҳандақларда кўмилган ҳолда баҳоргача сақланади. Мевали ўсимликлардан тайёрланадиган қаламчалар эрта баҳордаги пайвандлаш, ҳамда ёзги (август) куртак пайванд қилиш вақтида шу куни ёки бир кун илгари олинади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x