КЎЧАТЛАРНИ ҲЎЛЛАШ, кўчатларни сувга солиб қўйиш – кўчатларни экишдан олдин бироз сувга солиб қўйиш. Кўчатларда тургор ҳолатини ошириш ҳамда ил¬диз олишини кучайтириш мақсадида қилинади. Агар экишдан олдин кўчатларнинг илдизи бироз буришган ёки қуришган бўлса, улар 1-2 кун сувга солиб қўйилиши лозим.