ЗЕМЛЯНИКА

5 февраля, 2022

ЕРТУТ, қулупнай — раънодошларга мансуб кўп йил¬лик ўтсимон ўсимлик. Илдизпояси қисқа, илдизи попук илдиз. Баргла¬ри уч япроқчали, пояси қисқа, шохланган. Ер бағирлаб ўсадиган жинга¬лак (гажак) бўғимларидан илдиз олади. Улар кўчат қилиб ўтқазилади. Яхши кўчат икки ёшли қулупнайзорлардан олинади. Гуллари оқ ёки сарғиш, икки ёки бир жинсли; меваси соҳта, асосан, май-июнда пиша¬ди. Таркибида 10%гача қанд, органик кислоталар, С, Р, В каби вита-минлар, эфир мойлари, ошловчи, бўёвчи ва бошқа биологик фаол мод-далар бор. Ўзбекистонда, асосан, Зенга-зенгана, Кульвер, Муто, Таш-кентская, Узбекистанская навлари районлаштирилган. Кўчати июл ва августда 80х25 см оралиқда экилади. Халқ оғзаки тилида ва кўпгина адабиётларда Е. “қулупнай” деб нотўғри атаб келинади. Қулупнай ас-лида Е. нинг бир туридир.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x