НАВОЗ

6 февраля, 2022

ГЎНГ – маҳаллий ёки органик ўғит. Ўсимлик учун барча озиқ моддалар (азот, фосфор, калий ва ҳ. к.)ни ўзида сақлайди. Тупроққа солингач, микроорганизмлар таъсирида минераллашади ва натижада азотли моддалар аммиакли азотга, фосфор ортофосфор кислоталари туз¬ларига айланиб, улар ва калий ўсимлик тўлиқ ўзлаштирадиган ҳолатда бўлади. Тупроқ унумдорлигини, ўсимликларнинг ҳосилдорлигини оширишда муҳим рол ўйнайди. Боғ ва токзор қатор ораларига куз¬да ер ҳайдаш, шунингдек, плантаж вақтида 20-60 см. чуқурликда гектар ҳисобига ўртача 20-30 т. солинади. 2-3 йил таъсир кўрсатиб ҳосилдорликни оширади. Маъданли ўғитлар билан бирга чириган ҳолда қўшиб ишлатилса янада самаралироқ бўлади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x