ТЕРНОСЛИВ, тиканолхўри – раънодошларга ман¬суб мевали дарахт ёки бута. Олхўрининг бир тури. Бўйи 4-6 м, барглари эллипссимон, тишли. Апрелда гуллайди, гули оқ. Меваси августда пиша¬ди, думалоқ, баъзан тухумсимон, майда кўкимтир-қора ёки яшил, тахир. Янгилигида ейилади; вино, мураббо тайёрланади, қуритилади. Илдиз бач¬килари ва уруғидан кўпаяди. Олхўри, шафтоли учун яхши пайвантаг.