АМПЕЛОТЕРАПИЯ, узум билан даволаш – турли касалликлар (қувватсизлик, ўпка сили, жигар, юрак, буйрак, камқонлик ва ҳ. к.) ни пишган узум билан даволаш усули. Суткада 0, 5 кг дан бошлаб, то 2 кг гача ейилади (врач билан келишган ҳолда).