АЙВА

5 февраля, 2022

БЕҲИ – раънодошларга мансуб уруғмевали дарахт ёки бута. Экиладиган навлари оддий турига мансуб. Дарахти 60-80 йил яшайди, намсевар. Кўчати 5х5 м, 5х6 м оралиқда экилади; 3-5-йили ҳосил беради. Меваси сентябр-октябрда узилади; январ-февралгача сақланади. Ўзбекистонда Ароматная (хушбўй), Совхозная, Самаркандская крупноплодная, Изобильная, шунингдек, Олмасимон Хоразм беҳиси, Қува беҳиси каби навлари экилади. Пайвандлаб, илдиз бачкисидан, уруғидан кўпайтирилади. Б. нинг айрим хил ва шакллари ва айниқса, анжерская хилидан нок учун пайвандтаг сифатида фойдаланилади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x