АНТРАКНОЗ – олма, ток, смородина, цитрус ва бошқа ўсимликларда учрайдиган касаллик. Паразит замбуруғлар қўзғатади. Ўсимликнинг деярли барча органлари зарарланади. Баргларида чети тўқ қўнғир ёки қизғиш ҳошияли қўнғир доғлар пайдо бўлади, барг тўқималари ўлиб тешилади. Новдаларда ҳам дастлаб майда қўнғир доғлар пайдо бўлиб, кейинчалик улар катталашиб чуқур яра- чалар пайдо қилади, новдаларнинг ёғочлиги емирилади. Кураш чорала- ри: ўсимликнинг кучли зарарланган қисмлари олиб ташланиб ёқилади; темир купорсининг 2-3% ли эритмаси, 3% ли бордо суюқлиги пурка- лади.