БАКТЕРИАЛЬНЫЙ РАК

5 февраля, 2022

БАКТЕРИАЛ РАК – токнинг бакте¬риал касаллиги. Қўғатувчиси Агробактериум тумфасинс бактерияси¬дир. Токнинг жароҳатланган (шикастланган) қисмига тупроқ орқали киради. Дастлаб токнинг кўп йиллик қисмида қабариқ (ғудда)лар пай¬до бўлади, кейинчалик ток танасида, зангида улар ўсиб катталаша¬ди, натижада моддалар алмашинуви бузилади, ўсимлик найчаларида тиқилма ҳосил бўлиб моддалар ҳаракати тўхтайди, ток тупи ўсишдан ва ҳосилдан қолади, кўп яшамайди. Бундай ток тупларидан қаламчалар тайёрлаш мумкин эмас. Б. р. ка мутлақо чидамли узум нави ҳозирча яра¬тилмаган. Кураш чоралари: фитосанитар қоидаларига риоя қилиш, кеч кузда шишларга қарши 3-4% ли бордо суюқлиги ёки 3% ли темир ку¬пороси пуркалади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x