лалми токчилик, суғорилмайдиган токчилик – ўсув даврида ёғингарчилик кам бўладиган ерларда токни суғормасдан ўстириш. Тоғ ва тоғ олди зоналарида йиллик ёғин миқдори 400-450 мм ва ундан кўп бўладиган ерлар токчилик учун қулай ҳисобланади. Ўрта Осиё республикалари, жумладан Ўзбекистонда кенг тарқалган Қурғоқчиликка чидамли навлар (Рислинг, Ркацители ва ҳ. к.) экиш тав-сия қилинади.