ДЎЛАНА — раънодошларга мансуб мевали дарахт ёки бута. 50га яқин турлари ўсади. Ўзбекистонда сариқ Д. , қизил Д. , бўрикўз Д. каби турлари учрайди. Новдалари тиканли. Май ойида гул¬лайди. Меваси сентябрда пишади; қизил, сариқ ва ҳ. к. ; мазали, хушбўй. Таркибида қанд, олма кислота, ошловчи моддалар, каротин, витамин С ва бошқалар бор. Юрак-томир хасталиклари учун шифобахш.