ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЯШОВЧАНЛИГИ, умр кўриши – ўсимликларнинг маълум давр давомида ҳаётчанлигини сақлай олиш хусусияти. Я. ўсимлик тури, нави, пайвандтаги, ўсиш шароитлари, парвариши ва ҳ. к. га боғлиқ. Масалан, ёнғоқ, анор-300 йилгача, ан¬жир-100-200 йил, чилон жийда ва хурмо-100 йил, бодом-60-100 йил, олма, нок-80-90 йилгача, шафтоли, олхўри, олча-20 йилгача, малина, смородина-10-15 йил, ўрик-100 йилгача, ток-100 йил ва ундан кўп яшай¬ди.