ЕВРОПЕЙСКО–АЗИАТСКИЙ ВИД ВИНОГРАДА

5 февраля, 2022

ЕВРОПА–ОСИЁ ТОК ТУРИ – Витис винифера. Витис туркумига оид гуруҳ. Бир¬гина Витис винифера турини ўз ичига олади. Узумчилик амалиёти¬да энг аҳамиятли ҳисобланади ва барча экиладиган маданий узум на¬влари шу турдан келиб чиққан. Табиий ҳолда Ўрта Осиё, Кичик Осиё, Кавказорти, Европанинг Кора денгиз ва Ўрта ер денгизига яқин мам¬лакатларда тарқалган. Маданий ҳолда деярли ҳамма жойда учрайди. Лиана ва ер бағирлаб ўсиб, барги, узум боши, ғужуми белгиларининг ўзгарувчанлиги катта. Филлоксера, замбуруғ касалликлари ва совуққа чидамсиз. 2 турчага бўлинади: Витис винифера Силвестрис ёки ёввойи ток ҳамда Витис винифера Сатива ёки маданий ток (Европа токи). Маданий ток туплари, асосан кучли ўсади, барглари ўртача, 3-5 бўлакли тукли ёки туксиз, гуллари икки жинсли ҳамда функционал-урғочи, узум бошлари ҳар хил катталикда ва тиғизликда, ғужумлари турли рангда ва шаклда. Ўрганиш, кўпайтириш ҳамда фойдаланишни қулайлаштириш учун барча маданий узум навлари 3 эколого-географик гуруҳга бўлинган (А. М. Негруль): шарқий; ғарбий европа ҳамда қора денгиз соҳиллари.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x