ГЛУБИНА ЗАДЕЛКИ СЕМЯН

5 февраля, 2022

УРУҒ ЭКИШ ЧУҚУРЛИГИ – уруғнинг униб чиқишини белгиловчи кўрсаткич. Уруғнинг нормал униб чиқиши тупроқ нами ҳамда тупроқдаги кислород миқдорига боғлиқ. Уруғ керагидан чуқур экилса намдан яхши фойдаланиши мумкин, аммо кислород етишмаслигидан у унмаслиги ҳам мумкин. Юза экил¬ганда уруғнинг уруғпалла ости қисқа бўлади; тупроқнинг қизишидан нам етишмайди, кучли шамол салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун уруғлар оптимал чуқурликда: олма, нок, беҳи уруғлари оғир тупроқларда 2-2, 5 см, енгил тупроқларда 3-3, 5 см, олча, гилос данаклари 3-3, 5 см ва 4-5 см, ўрик, шафтоли данаклари 4-6 см чуқурликда экилади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x