ГНИЛИ

5 февраля, 2022

ЧИРИНДИ, чириш – бактерия ва замбуруғлар таъсири¬да ўсимлик ёки организмларнинг чириган қолдиқлари. Мевали, ток ва бошқа ўсимликлар касаллиги. Замбуруғлар, бактериялар қўзғотади. Ўсимликларнинг барча, айниқса, сувга ва озиқ моддаларга бой қисмлари кўпроқ зарарланади. Касалланган қисмларидан ноҳуш хид ва аччиқ таъм келиб туради. Кул ранг, қора, илдиз чириш касалликлари ҳавфли ҳисобланади. Барглар, новдалар, мевалар, узум бошлари жид-дий зарарланади; барглар атрофи қурий бошлайди, барглар бужмаяди, новдаларда оқиш ва қўнғир доғлар пайдо бўлади, мева ва ғужумлар пи-шишга яқин қўнғирроқ тус ола бошлайди, кейинчалик ирий бошлайди. Кураш чоралари: боғ ва токзорлардаги ўсимлик қолдиқлари йўқотилади, узум бошларининг ерга тегмаслик чоралари кўрилади, парвариш яхшиланади, эрта баҳорда бордо суюқлигининг 1-2%лиги, ДНОК 1% лиги, цинебнинг 0, 5% лиги пуркалади ва ҳ. к.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x