ГРАНАТ, гранатовое дерево

5 февраля, 2022

АНОР — анордошларга мансуб бута. Ўзбекистонда қадимдан ўстирилади. Айниқса, Наманган, Қува, Ки¬тоб (Варғанза) туманларида кўп бўлиб, сифати бўйича дунёга машҳур. Кўчати ўтқазилгач, 3-4-йили ҳосил беради. 300 йилгача яшайди. Июн-июлда гуллайди, гули икки жинсли, четдан чангланади. Меваси навига қараб сентябр-октябрда пишади. Ранги қизғиш (қизил пўст), оқиш (оқ пўст); таъми ширин, нордон, ширин-нордон. Таркибида 15-20% гача қанд, 0, 3-2% кислоталар, пўстида 32% гача ошловчи моддалар бор. Кўчати 4х4м, 4х3м, 4х5м оралиқда экилади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x