ГРЕЦКИЙ ОРЕХ, волошский орех

5 февраля, 2022

ЁНҒОҚ – ёнғоқдошларга ман¬суб мевали дарахт. Бўйи 30 м гача. Кўчати экилгач, 4-6-йили, айрим¬лари (масалан, Идеал нави) 2-3-йили ҳосилга киради. 300-400 йилга¬ча яшайди. Апрел-майда гуллайди. Гули бир уйли, четдан чангланиш¬ни талаб қилади. Барглари йирик. Меваси сентябр-октябрда пишади. Мағзи таркибида 45-77% мой, 8-21% оқсил, А, В, С, Е, Р витаминлари, минерал тузлар, яшил қобиғида таннид (25% гача) бор. Ёнғоғидан 40-65% мағиз чиқади. Мағизи ейилади, қандолатчиликда ишлатилади. Хом меваси турли витаминларга бой ва шифобахш бўлганлигидан ун¬дан мураббо тайёрланади. Ё. , асосан, ёнғоғидан ва пайвандлаш йўли билан кўпайтирилади. Кўчати 10х8м, 8х8м, оралиқда экилади. Ё. барги, танаси ва илдизи пўстлоғидан матолар, ёғоч ҳамда сочни бўяш учун айнамайдиган қора ва жигарранг бўёқ олинади. Ёғочи ме¬бел саноати учун қимматбаҳо хом ашё.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x