ИНФЕКЦИОННЫЕ БОЛЕЗНИ ПЛОДОВЫХ КУЛЬТУР И ВИНО-ГРАДА

5 февраля, 2022

МЕВАЛИ ЎСИМЛИКЛАР ВА ТОКНИНГ ЮҚУМЛИ КА¬САЛЛИКЛАРИ – паразит организмлар (замбуруғлар, бактериялар, ви¬руслар, микоплазмалар ва ҳ. к.) томонидан қўғатиладиган касалликлар. Соғлом ўсимликларга бевосита касалланган ўсимликлардан, ўсимлик қолдиқлари ёки уларнинг чириган қисмлари, қишлоқ хўжалиги қурол ва аслаҳалари, сув, шамол ва ҳ. к. орқали юқади. Касаллик ўсимлик ёки унинг орган ва қисмларида чириш, сарғайиш, сўлиш, доғланиш, қуриш, шишиш, елим оқиш каби кўринишларда пайдо бўлади. Бун¬дай касалликларга қора чириш, калмараз, хлороз, антракноз, уншу¬дринг, доғланиш, некроз, сўлиш ва ҳ. к киради. Кураш чоралари: про-филактика чораларини кўриш, касалликларга чидамли навларни яра-тиш ва экиш, парваришни яхшилаш, қуриган ўсимликлар ёки улар¬нинг қисмларини ёқиб юбориш, куртаклар ёзилгунга қадар 2-3º ли те¬мир купороси, ёки 1% ли мис купороси ва ёки 3%ли бордо суюқлиги, ўсув даврида бордо суюқлигининг 1%ли эритмасини пуркаш ва ҳ. к.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x