ИНЖИР, винная ягода, смоковница, фиговое дерево

5 февраля, 2022

АНЖИР – тутдошлар фикус туркумига мансуб мевали дарахт. Субтропик ўсимликлар туркумига киради. 1000 га яқин турлари бор. Ватани Ўрта Осиё, Кавказ орти. Кўчати экилгач, 2-3-йили ҳосил беради. Дарахти тарвақайлаган. Барги оддий, катта, бутун ёки 3-7 бўлакли, орқаси тук¬ли. Майда, бир жинсли гуллардан иборат тўпгули бўлажак мева ичи¬да бўлиб, майда бластофага арилар ёрдамида чангланади. Икки мар¬та ҳосил беради. Биринчи ҳосили хоки анжир — июн-июлда, иккинчи¬си асосий ҳосил август-октябрда пишади. Меваси витаминларга бой, шифобахш, таркибида 22% гача қанд бўлиши мумкин. Қаламчасидан, илдиз бачкисидан, пархиш қилиб кўпайтирилади. Кўчати 5х5м, 5х4м оралиқда экилади, совуққа чидамсиз.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x