ИЗОТРОП НОВДАЛАР, йўналувчи новдалар – маълум бир майдон доирасида ўсиши ва ориентациясини доимо сақловчи новдалар. Тўғри ўсувчи ва горизонтал (ётиқ) бўлиши мумкин. Мевали ўсимликларда қисқартирилган вегетатив ва гене¬ратив новдалар, шунингдек, тик ўсувчи новдалар изотроп навдалар ҳисобланади.