КАШТАН – қорақайиндошларга мансуб дарахт¬лар туркуми. 10 дан ортиқ тури маълум. Ҳамдўстлик мамлакатлари¬да асосан, ҳақиқий К. , қисман япон каштани (меваси йирик), Амери¬ка каштани (меваси ширин ва мазали) учрайди. Сўнгги икки туридан селекция ишларида фойдаланилади. Ҳақиқий К. меваси – ёнғоғи ей¬илади, таркибида крахмал (60% ча), қанд (16-17%), оқсил ва мой бор. Қандолатчиликда ва кулинарияда ишлатилади. Ёғочи қадрланади (ун¬дан вино бочкалари ва ҳ. к. тайёрланади).