ҲУЖАЙРА ШИРАСИ — ўсимлик ҳужайрасида вакуляр ҳолда бўладиган суюқлик, шира. Турли органик ва ноорганик моддаларга эга; протопласт ҳаёт фаолияти маҳсули. Унинг қай даража¬да бўлиши экомуҳитга, парвариш ишларига боғлиқ. Масалан, пишган узум ғужумидаги Ҳ. ш. 70-75%и сув, қолгани глюкоза, фруктоза, турли тузлар, органик кислоталар, биологик фаол моддалардан иборат.