АМПЕЛОГРАФИК КОЛЛЕКЦИЯ – узумнинг турли навлари, ёввойи турлари, шаклла¬рини ўрганиш ва уларнинг ичидан энг қимматбаҳоларини ажратиш¬га мўлжалланган махсус майдон. А. к. ни ташкил қилишдан мақсад маҳаллий (абориген) навларни аниқлаш ва ўрганиш, шунингдек, мазкур региондаги кам маълум бўлган навларни, жумладан бошқа мамлакатлар¬дан келтирилган навлар ва шаклларини ҳам ўрганиб, А. к. тўғрисида Ни¬зом ишлаб чиқиш. Коллекцияда барча нав хилларининг ботаник, агро¬биологик таърифи махсус дастур ва услуб (методика) асосида олиб бо¬рилади. А. к. бир қатор мамлакатларда, Украинада, Молдовада, шунинг¬дек, Тошкент (Ўзбекистон ўсимликшунослик институти)да мавжуд.