ИЛДИЗ, томир – баргпоя ўсимликларнинг асосий ве¬гетатив органларидан бири. Ўсимлик ер устки қисмини мустаҳкам ушлаб турувчи, тупроқдан нам ва озиқ моддаларни пояга етказиб бера¬ди. Ер шароити ва парваришга қараб турли чуқурлик ва кенгликда (2-12 м. гача) ўсади. Асосий (склет), ўсувчи, сўрувчи ва ҳ. к. И. лар бўлади.