ИЛДИЗ УЗУНБУРУНЛАРИ – асосан, қулупнай зараркунандаси. Қўнғизлари баҳорда ўсимлик бар¬гларини кемиради, личинка (қурт)лари илдиз ширасини сўриб яшай¬ди. Ўсимликнинг ривожланиши сусаяди, сўлий бошлайди. Қўнғизлари яшил, холли, кулранг, тупроққа туп атрофига тухум қўяди. Кураш чора¬лари: парвариш яхшиланади, инсектицидлардан фойдаланилади.