КРЫЖОВНИК

5 февраля, 2022

КРИЖОВНИК – қоячидошлар (тошёрардошлар)га мансуб бутасимон мевали ўсимлик. 50 га яқин тури маълум. Бачки¬ламайди, новдалари тиканли, барглари тукли ёки туксиз; мартда гул¬лайди, гули икки жинсли, шингил. Меваси июнда пишади, думалоқ ёки бироз чўзиқ, оқ, яшил, пушти, сариқ, қизил ва ҳ. к; витамин С, темир, фосфор ва бошқа минерал тузларга бой; янгилигича ейилади, мураббо қилинади. Қаламчасидан кўкаради.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x