КУЛЬТУРА ВИНОГРАДА НА ТЕРРАСАХ

5 февраля, 2022

ТЕРРАСАЛАРДА ТОК ЕТИШТИРИШ, супачаларда ток етиштириш – қиялиги 10-12º дан кўп бўлган ёнбағирларда терраса (супача) ҳосил қилиб ток етиштириш. Асо¬сан тоғли районларда амалга оширилади. Бундай ерларда ток етишти¬риш кўпгина мамлакатлар, жумладан Ўзбекистонда ҳам қадимдан маъ¬лум. Террассларда ток етиштиришда, айниқса, кучли ўсувчи хўраки на¬вларга эътибор берилади. Ток туплари оралиғи текис ерларга нисба¬тан 20-25% кам қилинади. Террасалар қилиб бўлингач, ерга маҳаллий ўғитлар солиниб, плантаж қилинади. Айниқса сидерат (кўкат ўғит) сепилиб кейин ер ҳайдаш самарали ҳисобланади. Терраса қилишга, экишга, парваришга кетган ҳаражатлар 3-4 йилда қопланади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x