ЛАБОРАТОРИЯ УСУЛИ – махсус жиҳозланган хоналарда керакли асбоб-анжомлар, аппаратлар, реак¬тивлар, реагентларни қўллаш орқали илмий ёки ишлаб чиқаришга оид тадқиқот олиб бориш. Боғдорчилик ва узумчиликда алоҳида ва шу¬нингдек, бошқа усуллар билан қўшиб олиб бориш мумкин. Л. у. орқали тупроқнинг кимёвий таркибини, мева ва узум сифатини кўрсатувчи биокимёвий хусусиятларини аниқлаш мумкин.