ЛАВР – лаврдошларга мансуб доим яшил бута ёки дарахт. 2 тури маълум. Барглари тўқ яшил; меваси кўкимтир-қора, данакли. Барглари таркибида хушбўй моддалар бор. Кўпчилигидан овқатга ва бошқа маҳсулотларга зиравор сифатида ишлатилади.