ЛИМОННИК КИТАЙСКИЙ

5 февраля, 2022

ХИТОЙ ЛИМОННИГИ, шазандра – магнолиядошларга мансуб чирмашиб ўсувчи ўсимлик. Дориворлик ху¬сусиятига эга. Пояси 10 м гача, йўғонлиги 2 см гача бўлади. Ёш новда¬лари сариқ, барглари хира яшил, гуллари йирик. Меваси сентябрда пи¬шади, қизил, пушти-қизил, думалоқ, майда (смородинаникига ўхшаш), серсув, нордон. Барги, мевасидан лимон ҳиди келади (номи ҳам шун¬дан). Меваси ейилади, қуритилади. Халқ табобатида асаб касалликла¬рини даволаш, ақлий ва жисмоний толиқишда ишлатилади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x