ЛИСТ

5 февраля, 2022

БАРГ – ўсимликнинг асосий аъзоларидан бири. Ўсимлик ҳаёти учун зарур бўлган фотосинтез, транспирация, нафас олиш каби физиологик жараёнлар Б. орқали рўй беради. Б. куртакда ривож¬ланади. Барг банди ва барг пластинкаси (шапалоғи)дан иборат. Ме¬вали ўсимликларда Б. оддий (битта Б. япроғи) ва мураккаб (бир не¬чта Б. япроғи), токда эса кертикли (кам ва кучли) бўлади; шакли тур¬лича (думалоқ, тухумсимон, наштарсимон ва ҳ. к.). Ранги, туклилиги, жойлашиш тартиби, банди ҳам ҳар хил. Б. пластинкасининг каттали¬ги, ўсимликнинг тури, нави, ёши, парваришга боғлиқ. Маданий (пай¬вандланган) дарахтларнинг Б. ёввойилариникига қараганда анча йирик бўлади. Б. сатҳи (бир туп ўсимликда) қанча катта бўлса, барг орқали тўпланадиган озиқ моддалар шунча кўп бўлади. Б. кузда асосан сариқ, ғужуми қора узум навлариники қизил бўлади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x