МАКРОЭЛЕМЕНТЛАР – организмлар фаолияти учун зарур бўлган асосий кимёвий элементлар. Ўсимликлар таркибида кўп бўлган азот, фосфор, калий, кальций, магний, олтингу¬гурт киради. Мевали ўсимликлар, токнинг новда ва шохлари, баргла¬ри, ҳосил органлари ва ҳосилида бўлади. Масалан, ток новдалари ку¬лида 16, 4-37, 5% калий, 6, 3-17, 9% фосфор кислотаси, барглари кули¬да 5, 3-28, 8% калий, 3, 6-16, 4% фосфор кислотаси борлиги аниқланган. М. ни ўсимликлар асосан тупроқ орқали ўзлаштиради.