МАКСИМАЛ ҲАРОРАТ – маълум вақт (сутка, декада, ой, йил) ўртасида кузатиладиган ҳаво, тупроқ ҳароратининг муқимлиги. М. ҳ. нинг ҳаддан ташқари юқори бўлиши ўсимликка жиддий зарар етказади. Масалан, ҳаво ҳарорати 30ºС дан ошганда меваларда пигмент ҳосил бўлиши кечикади, 40ºС дан ошганда ўсиш жараёнлари сусаяди ва ҳ. к.