МАНГО – анакарддошларга мансуб тропик дарахт. 30 га яқин тури маълум. Барглари тиниқ, гуллари икки уйли, меваси сапча ёки бодрингга ўхшаш; уруғи битта, эти зарғалдоқ, ширин. Субтропик, тропик мамлакатларда ўсади.