ЗАЙТУН, зайтун дарахти – зайтун¬дошларга мансуб мевали субтропик ўсимлик. 60 га яқин тури маълум. Греция, Испания, Туркия, Украина (Қрим), Кавказ, Озарбайжон, Тур¬кманистон каби мамлакатларда ўстирилади. Дарахти 14-15ºС совуққа чидайди; ўртача катталикда. Барглари доим яшил, майда, гуллари сариқ, хидли, майда, рўваксимон шингилга йиғилган. Май ойида гул¬лайди. Меваси, асосан, ноябрда пишади, янгилигича ейишга яроқсиз, тузланган ёки консерва ҳолида истеъмол қилинади, тўйимли. Меваси¬дан қимматбаҳо ва шифобахш зайтун мойи олинади. Вегетатив йўл би¬лан кўпаяди. Кўчати ўтқазилгач, 3-4-йили ҳосил беради.